Ўтган йили Тошкент вилоятида 10 та жиноят ИИБ ходимлари томонидан қасддан яширилган...



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилган.

Сенат ва Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида вилоят студиясига уланган ҳолда ўтаётган ушбу йиғилишда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари раҳбарлари «тўртлиги», бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари масофадан (селектор усулида) иштирок этаётгани тўғрисида “Олтин воҳа - Oltin voha” Интернет канали хабар қилди.

Шунингдек, каналда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев нутқидан яна қуйидаги иқтибослар ҳам келтирилади:

«Вилоятда 2122 та жиноий иш жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани учун ҳаракатдан тўхтатилган! Шундан 134 таси қотиллик жинояти эди...»

«Жиноятчиликка қарши кураш уни яшириш керак дегани эмас! Ўтган йили вилоятда 10 та жиноят қасддан ИИБ ходими томонидан яширилгани прокуратура органлари томонидан фош этилди. Масалан, Ангренда 4 та (қайд этмаслик йўли билан) мана шундай ҳолат кузатилган».

«Ўтган йили вилоят бўйича 18 нафар ИИБ ходими жиноятга қўл урган!»

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги қонун яқинда қабул қилинган бўлса ҳам, лекин бу қонун бугунги кун талабларига жавоб бермайди».

«Профилактика инспекторлари профессионал ҳуқуқшунос эмас, улар орасида давлат сиёсатини тўғри тушунмайдиганлари ҳам кўп. Формали одам ҳуда-беҳуда собиқ маҳкумнинг уйига кирмаслиги керак. Бу профилактика эмас!..»

Канал мажлис давом этаётганини хабар қилган бўлса-да, йиғилишдан бошқа маълумот  узатганича йўқ...

2019-02-21 15:12:29  |  839 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация