ЕХҲК делегацияси билан учрашда дин соҳасига оид қонун лойиҳалари мақоми кўриб чиқилди



 
  Расм манбаси : Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг мамлакатга фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида ташриф буюрган, катта сиёсий маслаҳатчи Натаниел Хёрд бошчилигидаги АҚШ Конгрессининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик комиссияси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда фуқаролик жамиятига тааллуқли, айниқса, дин соҳасига оид қонун лойиҳаларининг мақоми ҳақида фикр юритилди. Шу муносабат билан ҳуқуқий демократик давлат тўғрисидаги конституциявий тамойиллар давлат ва диний бирлашмаларнинг вазифалари алоҳида амалга оширилаётганлиги қайд этилди. Бу давлат ва диний бирлашмаларнинг ўзаро мақбул шароитда ҳамкорлик қилиши учун замин яратади ва диний бирлашмаларнинг ижтимоий муҳим вазифаларни ҳал этишда иштирок этишига кўмаклашади.

Учрашувда мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

2018-11-17 17:30:31  |  803 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация