Прокурор ёрдамчисига минг доллар пора таклиф қилишди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Фуқаро А.И “аризасини ижобий ҳал қилиб бериш”ни сўраган

24 январь куни фуқаро А.И. Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, гумондор А.И ўзи томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган турар жойга оид аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора таклиф этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2019-01-31 17:32:36  |  423 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация