Тўққиз ойда никоҳдан ажратиш бўйича 30 040 та ҳал қилув қарори чиқарилди



 
  Расм манбаси : boneandvascularresearch.info

Фуқаролик ишлари бўйича судларда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича 30 040 та, битимлар билан боғлиқ низолар ҳақидаги ишлар бўйича 23 621 та, турар-жойдан кўчириш ҳақидаги ишлар бўйича 1 335 та, ишга тиклаш ҳақидаги ишлар бўйича 1 171 та ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги ишлар бўйича 987 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Бу ҳақда Республика Олий судининг ахборот хизмати маълумот берди.

Маълумотга кўра, 2018 йилнинг тўққиз ойида фуқаролик судларида 216 млрд сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 210 661 та суд буйруғи чиқарилган. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг тўққиз ойига нисбатан сумма бўйича 41 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 64 фоизга камайган.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 62 657 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Фуқаролик ишлари бўйича судлар аҳоли билан 4 393 та учрашув ва очиқ мулоқот ўтказган.

Шунингдек, ўтган даврда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 171 899 та иш кўриб чиқилган. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камайган.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 147 351 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 83 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, Республика Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида ўрганилган 778 та иш бўйича протестлар қаноатлантирилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 714 та қарор бекор қилинган ва 64 та суд қарорлари ўзгартирилган.

2018-11-08 16:01:23  |  542 |   1  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация