Воҳиджон Аллаёров: Адабиёт ва адабий таржимачиликда муаллифлик ҳуқуқи кўп бузилмоқда



 
  Расм манбаси : Воҳиджон Аллаёров. Kun.uz

Муаллиф ҳаёт ёки унинг вафотига 50 йил тўлмаган бўлса, унинг асарини таржима қилиш ёки чоп этиш учун ундан розилик олиш шарт

Бугунги кунда Ўзбекистонда ўзбек ва жаҳон адабиётини чоп этиш ва муаллифларга ҳақ тўлаш жараёнларида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд. Бу ҳақда Интелектуал мулк агентлиги қошидаги ўқув маркази директори ўринбосари Воҳиджон Аллаёров маълум қилди.

“Масалан, институтларда шунақа топшириқлар бор экан: ўқитувчиларга топшириқ берилади, қўлига русча китоб бериб, “шуни таржима қиласан ва ўзингнинг номингдан чоп этасан” дейишади. У интернетдан кўчириб олади ва таржимонларга пул тўлаб, ўзининг номидан чоп этади. Бу бир томонидан жуда кулгили, иккинчи томондан қонуннинг қўпол бузилиши”, – дейди В.Аллаёров.

Унинг айтишича, жаҳон адабиёти асарларини таржима қилиш ва чоп этишда муаллифлик ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши керак. Асар муаллифи ҳаёт ёки унинг вафотига 50 йил тўлмаган ҳолатда розилик олиниши шарт.

“Интернет сайтларига жойлаштирилаётган асарлар ҳақида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Бирор бир порталга асарни жойлаштириш учун  интелектуал мулк эгаси (асар муаллифи ёки таржимон) розилиги олиниши лозим. Акс ҳолда бу нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка ҳам асос бўлиши мумкин”, – дея В.Аллаёровдан иқтибос келтиради Kun.uz.

2019-02-26 15:32:56  |  1828 |   0  | 

1 изоҳлар

Муаллиф мухим масалага эьтибор каратган булиб, ушбу холат узок йиллар давом этиб келаетганлигини таькидлаш лозим. Катьий чоралар куриш лозим ва жавобгарликни кучайтириш максадга мувофикдир.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация