Шахсга доир маълумотларга дахл қилганлик учун 3 йилгача қамоқ белгиланиши мумкин



 
  Расм манбаси : ds39.ru

Жиноят кодекси ва МЖтКга янги моддалар киритилмоқда

Қонунчилик палатаси “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, шу муносабат билан Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Хусусан, лойиҳада Жиноят кодексига янги 141-2-моддани киритиш таклиф этилган бўлиб, унда шахсга доир маълумотларни ноқонуний тўплаш, жамлаш, сақлаш, фойдаланиш ва тарқатиш, шу жумладан, трансчегаравий узатиш, худди шунингдек, қонун ёки шахсий маълумотлар субъекти томонидан фойдаланиш чекланган шахсий маълумотларни янгилаш, ўзгартириш, эгасизлантириш, тизимлаштириш, тўсиб қўйиш ва йўқ қилиш, – ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши кўзда тутилган.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахс томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилса, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ғаразли ёки бошқача паст ниятларда, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилса, оғир оқибатларга сабаб бўлса, – энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ҳам янги 46-2-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, шахсга доир маълумотларни ноқонуний тўплаш, жамлаш, сақлаш, фойдаланиш ва тарқатиш, шу жумладан, трансчегаравий узатиш, худди шунингдек қонун ёки шахсий маълумотлар субъекти томонидан фойдаланиш чекланган шахсий маълумотларни янгилаш, ўзгартириш, эгасизлантириш, тизимлаштириш, тўсиб қўйиш ва йўқ қилиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса, 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2019-04-16 17:51:28  |  2373 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация