Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллашмоқда



 
  Расм манбаси : 21asr.uz

Сенат маъқуллаган қонунда судларга давлат божини тўлаш бўйича амалдаги 74 имтиёздан 17 тасини бекор қилиш, янги тузилган маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар ва органлар рўйхатини белгилаш ва бошқа тартиб-таомиллар белгиланган

Олий Мажлис Сенатида “Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

ЎзА хабарига кўра, мазкур қонун судларда давлат божини ундириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Судларга давлат божини тўлаш бўйича амалдаги 74 имтиёздан 17 тасини бекор қилиш, янги тузилган маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар ва органлар рўйхатини белгилаш, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар учун давлат божини ундириш объектларини бирлаштириш кўзда тутилмоқда.

Қонун билан киритилаётган тартибга кўра, айрим тоифадаги шахсларга нисбатан талабларни қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ушбу шахслардан судларда давлат божи талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Қонунда белгиланишича, давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқаролар манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларни қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланган шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

2018-12-15 19:17:51  |  2025 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация