2018 йилда Ўзбекистонда 288 млн сўм пенсия ва нафақалар ноқонуний тўланган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Энг кўп маблағ вафот этган фуқароларга пенсия тўлаш йўли билан талон-тарож қилинган

2018 йил давомида Пенсия жамғармаси ҳамда АТ «Халқ банки» билан биргаликда ўтказилган мониторинг ишлари натижасида жами 683 та ҳолатда 288,3 миллион сўм пенсия ва нафақалар амалдаги қонунчиликка зид равишда тўланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабар берди.

Жумладан:

293 та ҳолатда 69,6 миллион сўмни ўзлаштириш;

97 та ҳолатда 40,8 миллион сўмни тўлов рўйхатларида имзолар қалбакилаштирилган ҳолда тўлаш;

293 та ҳолатда 177,9 миллион сўмни вафот этган фуқароларга тўлаш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу қонунбузарлик ҳолатлари бўйича барча материаллар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган.

2019-02-07 20:04:24  |  1771 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация