ЙПХ ходимини машинасида судраган ҳайдовчи 2 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Унга тегишли «Matiz» автомобили жиноят қуроли сифатида мусодара қилинган

Марғилон шаҳрида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган шахс икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2018 йил 26 сентябрь куни эрта соат 9:00 ларда Марғилон шаҳридаги Б.Марғилоний ва Мустақиллик кўчалари кесишган чорраҳада «Matiz» русумли 40 О 850 ОА давлат рақам белгили транспорт воситаси йўл ўртасида тўхтаб, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига халақит берган. Шу ерда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг 1-батальон 1-отряд сафдор ходими М.Махситалиев автомашина ҳайдовчиси А.Нишоновга ўзини таништириб, унга белгиланмаган жойга автомашина тўхтатганлигини маълум қилиб, ундан автомашинани ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермайдиган жойга олишни талаб қилганида А.Нишонов унинг қонуний талабларига бўйсунмаган.

Шундан кейин М.Махситалиев А.Нишоновдан шахсини тасдиқловчи ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилганида у ҳужжатларни тақдим этмаган. Сафдор ходим М.Махситалиев ўзининг қонуний талабларига бўйсунмаган А.Нишоновга чора кўриш учун шу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ ЙХХБ ходимини алоқа воситаси (рация) орқали ёрдамга чақирганида А.Нишонов хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатади. Автомашинани ИИБ ходимига қарата бошқариб, уни автомашинани олд қисми билан уриб, автомашина капотига ётиб қолган М.Махситалиевни тушириб юбориш мақсадида автомашинани хавфли усулда бошқариб, ходимни йўлнинг қатнов қисми бўйлаб 1,7 километрга судраб борган. Натижада М.Махситалиев тан жароҳати олиб, ўз хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур бўлиб, йўл четига тушиб қолган ва жораҳат олган.

А.Нишонов ўзининг юқоридаги қилмиши билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. У 2015−2016 йиллар давомида 16 маротаба Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг турли моддалари асосида ҳуқуқбузарликлар содир этиб, маъмурий жавобгарликка тортилган эди. Афсуски, булардан тўғри хулоса чиқармади.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди раиси М. Ибрагимов томонидан кўриб чиқилди. Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи А. Нишоновга тегишли жазо тайинлади. Жиноят содир этишда фойдаланилган транспорт воситаси жиноят содир этиш қуроли деб топилиб, мусодара қилинди.

2019-01-17 15:13:16  |  1896 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация