МИБ ходимини урган талабанинг озодлиги 3 йилу 4 ойга чекланди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Мажбурий ижрочи тўланмаган алиментни ундириш юзасидан борганида жавобгарнинг ўғли уни уриб, қўл суягини синдирган

Наманганда алимент бўйича қарздорликни ундириш учун борган Мажбурий ижро бюроси ходимини урган шахсга суд томонидан 3 йилу 4 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласида яшовчи хонадонлардан бирининг эгаси алимент тўловидан 32,76 миллион сўм қарздор бўлган, яъни фуқаро “оталик бурчини” унутиб алимент маблағини тўламай келган.

Маъмурий суд Норин туман бўлимининг 2018 йил  октябрдаги қарорига кўра унга нисбатан ўн беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ, бундан тўғри хулоса чиқармаган фуқаро ўз фарзанди учун алимент тўлашни яна пайсалга солади.

Энди тўловни ундириш учун мол-мулкка қаратилади. Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 18:00ларда МИБ туман бўлими давлат ижрочиси уйдаги қўйни хатлашади.

Шунда хонадон эгасининг 1993 йилда туғилган, Андижон тиббиёт институти 6-курсда ўқийдиган талаба ўғли Х.Т. “Уйда яна бошқа буюмлар бор”, деб уйга таклиф қилган. Ижрочи уйга кириши билан талаба йигит уй эшигини қулфлаб олиб, ходимни калтаклаган. Оқибатда давлат ижрочисининг чап қўл билак суяги синиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг 2019 йил 5 апрелдаги ҳукмига асосан, фуқаро Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми, 219-модда 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йилу 4 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

2019-04-06 20:11:36  |  1893 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация