Президент фармони билан 44 нафар маҳкум афв этилди



 
  Расм манбаси : Anhor.uz

Шундан 23 нафари тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан 44 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

Фармонга биноан, 7 нафар шахснинг жазоси тўлиқ бекор қилинди, 11 нафари жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 12 нафар шахснинг жазоси енгилига алмаштирилди, 13 нафар шахснинг жазо муддати қисқартирилди.

Афв тўғрисидаги Фармон натижасида озодликдан маҳрум этилган 30 нафар маҳкумлар ўз оилалари бағрига қайтди.

Афв этилганларнинг 2 нафари 60 дан катта, 23 нафари эса тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган маҳкумлар эди.

2019-03-19 20:47:10  |  1784 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация