Экин экиладиган ер 1 йил қаровсиз қолганида унга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинади



 
  Расм манбаси : uza.uz

Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ердан 2 йил фойдаланилмаслик ҳам шундай оқибатни келтириб чиқариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, 36-модда (Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши)нинг бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишга энди қуйидагилар ҳам асос бўлиши мумкин:

– қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаслик;

– мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаслик, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса — гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланмаслик. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади;

– фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик тугатилиши.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги қонун билан деҳқон ва фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо бўлиши мажбурий қилиб белгиланди.

2019-04-05 17:39:40  |  909 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация