ССП судларда тадбиркорларни ҳимоя қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқди



 
  Расм манбаси : chamber.uz

Палата аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари Йўриқномада белгиланган тартиб бўйича ҳимоя қилинади

Савдо-саноат палатаси (ССП) Судларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқди.

Ҳужжатда Савдо-саноат палатаси томонидан суд идораларида ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш тартиби белгиланган.

ССП давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш ҳуқуқига эга («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси).

Бу ҳолда даъво аризалари (аризалар) давлат божини тўламасдан тақдим этилади (Солиқ кодексининг 329, 330 ва 330-1-моддалари).

Йўриқнома билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.

2019-04-17 21:51:13  |  365 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация