Газ «заправкаси»даги 358 млн сўмлик ўғирлик фош этилди, зарар ундирилди



 
  Расм манбаси : Kolesa.ru

Тошкент вилоятида жойлашган «Номданак-Садаф» МЧЖга (корхона номи ўзгартирилган) қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси раҳбарларининг қинғирлиги фош этилди, деб хабар беради “Huquq” газетаси.

Ушбу автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида газни ҳисобга олиш ускунасига ташқи таъсир ўтказилиб, кўрсаткичларни камайтириб кўрсатилаётганлиги ва бу билан халқ мулки бўлган табиий газ талон-торож қилинаётганлиги маълум бўлди. Шохобча текширилганида «Автопилот» газни ҳисобга олиш ускунасига компьютер техникаси воситалари орқали ташқи таъсир ўтказиб келинаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, шохобчада яшириб қўйилган «Toshiba» ва «Lenovo» русумли ноутбук компьютерлари ва «Автопилот» газни ҳисобга олиш ускунасига компьютер орқали боғланишда ишлатиладиган махсус кабеллар топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ушбу компьютерда «Автопилот» газ ўлчаш тизимига ташқи таъсир ўтказиш мумкин бўлган махсус дастур борлиги аниқланди.

Текшириш бошлангунга қадар шохобчанинг соатлик газ истеъмоли сарфи 270-390 метр­куб/соатни ташкил этган бўлса, текширув давомида газни ҳисобга олиш ускунасидаги ташқи таъсир бартараф этилиб текшириб кўрилганда соатлик газ истеъмоли ҳажми 720-744 метр куб/соатни ташкил этди, яъни «Автопилот» газ ўлчаш тизимига ташқи таъсир ўтказилмаган вақтда соатлик газ сарфи 2 баробарга ошган.

Ҳисоб-китобларга кўра шохобчада 357 млн. 984 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Ушбу зарар истеъмолчи томонидан ихтиёрий тўлаб берилди.

Тўғри йўл туриб, эгрисини танлаган истеъмолчига нисбатан тегишли қонуний чора кўрилди.

2018-10-11 18:54:47  |  906 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация