Сирдарёда ўзбошимчалик билан қурилган 560 та уйга нисбатан мулк ҳуқуқи берилди



 
  Расм манбаси : Turon24

Сирдарё вилоятида ўзбошимчалик билан қурилган 560 та уйга нисбатан мулк ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Акбар Ҳайитов Turon24 агентлигига маълумот берди.

Вилоят бўйича ўзбошимчалик билан қурилган уйга нисбатан мулк ҳуқуқини бериш бўйича 2037 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, ҳозир 1146 та ариза кўриб чиқилаяпти. Бир марталик йиғим белгиланган муддатда тўланмагани туфайли 130 та ариза тўхтатиб турилган бўлса, 201 та ариза низом талабларига жавоб бермагани учун рад этилган.

Мулк ҳуқуқи эътироф этилиши учун фуқаро давлат хизматлари маркази орқали туман, шаҳар ҳокими номига ариза бериши лозим.

Ўзбекистонда 2019 йил 1 майга қадар жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган уйларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция ўтказилмоқда.

Акция кўп қаватли уйларга, уларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга, шунингдек, фармон қабул қилингандан кейин қурилган иморатларга татбиқ этилмайди.

Мазкур акцияга Ўзбекистон президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармони асос бўлган.

Фармон ижросини таъминлаш бўйича 2018 йил 21 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 461-қарори қабул қилинган.

2018-11-08 18:13:57  |  2280 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация