Олий суд Пленуми ва Раисига янги ваколатлар берилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

«Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 17- ва 26-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

«Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Олий суд Пленуми ва Раисининг ваколатлари кенгайтирилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига Олий суд раисининг Олий суднинг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиш ваколати берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси эса:

қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми кўриб чиқиши учун тақдимнома киритиш каби ваколатларга эга бўлди.

2019-05-11 20:58:18  |  172 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация