Туман бозори раҳбари 103 млн сўмлик захира картошкани талон-тарож қилди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бозор раҳбари бошлиқ гуруҳ ўзганинг катта миқдордаги мол-мулкини талон-тарож қилганликда айбланиб, суд қилинди

Олтиариқ туманида “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти қошидаги “Олтиариқ импорт экспорт” унитар корхонасига АТ “Асакабанк” Олтиариқ филиалидан 180 миллион сўмлик кредит олиниб, аҳолини арзон нархларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 60 тонна картошка захираси яратилган эди, деб ёзади ЎзА.

Бозор раҳбари А. Раҳимов (исм фамилияси ўзгартирилган) мазкур маҳсулотдан баҳоси 79 миллион 530 минг сўмлик 26 минг 510 килограмм истеъмолга яроқли бўлган қисмини апрель-май ойларида ҳеч қандай ҳужжатсиз Д. Қосимовга, баҳоси 24 миллион сўмлик 8 минг килограммини эса май ойида “Нодира диёр мевалари” корхонаси раҳбарига бериб юборган. “Ниёзхон-Мусахон” деҳқон хўжалиги раҳбари Д. Қосимов эса картошкани теговда аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборган. Натижада жуда катта миқдордаги захира маҳсулот растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Бундан ташқари, суд жараёнида масъул раҳбарларнинг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари натижасида қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган картошка сифатли сақланмаганлиги ва маълум қисми чириб, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, А. Раҳимов ва Д. Қосимовларга тегишли жазо тайинланди. Улар томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.

2019-03-28 21:09:35  |  548 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация