“Прописка” бекор бўлди! 50 фоизга



 
  Расм манбаси : uzreport.news

Энди ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайди

Ўзбекистонда ишга қабул қилиш чоғида фуқародан иш берувчи жойлашган ҳудудда доимий ёки вақтинча пропискада бўлишни талаб қилиш бекор қилинди. “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи 223-2-модда чиқариб ташланди.

Худди шундай, Меҳнат кодексидан ҳам ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилишни рад этиш мумкинлиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.

Шунингдек, ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди (бунинг учун 18 ёшга қадар паспорт олиш керак).

2019-01-10 13:05:19  |  1781 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация