Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда янги қоидалар белгиланди



 
  Расм манбаси : Деловой Саратов

Бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини кўрсатган ҳолда аукцион савдоларига қўйилади.

Электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозим.

Мазкур меъёрлар Президентнинг 2018 йил 11 сентябрдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган.

Ҳужжатга кўра, объектлар ёки ер участкалари аукцион ғолибига 1 йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилади. Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш бекор қилинади, инвесторнинг харажатлари эса қопланмайди.

Иккинчидан, ҳудудлар кесимидаги салоҳиятли лойиҳалар ЯИДХПда, ҳокимликларнинг веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, телевидениеда эълон қилинади.

Учинчидан, тадбиркорлик субъектлари салоҳиятли лойиҳаларни танлашда Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкин, у ерда тегишли ҳужжатлар ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юборилади.

Тўртинчидан, ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун улар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарини жалб этган ҳолда хорижга чиқишлари ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этишлари мумкин.

2018-09-14 12:09:41  |  1061 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация