“Одамфурушлик” учун судланган шахс яна шу жиноятда гумонланмоқда



 
  Расм манбаси : Ички ишлар вазирлиги

М.Т. бир аёл ҳамроҳлигида Дубай шаҳрига учмоқчи бўлганида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган: айтилишича, аёл шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетилаётган бўлиши мумкин

Шу йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига қараганда, тезкор тадбир чоғида 1971 йилда туғилган М.Т. (у ҳам аёл) ҳибсга олинган. У одам савдосида гумон қилинмоқда: М.Т. ҳамроҳлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига учиши керак бўлган аёл аслида шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётган бўлган, деган тахмин бор. ИИВ “М.Т. аёлга Дубайда унга 8000 АҚШ доллари ишлаб бериш шартини қўйган”, деб таъкидламоқда.

Ҳибсга олинган шахс муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун судланган.

2019-03-06 18:15:18  |  1727 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация