Юнусободнинг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Суд ҳукмига кўра, у жазони манзил колонияда ўтайди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Кun.uz хабарига кўра, суд Бахтиёр Абдусаматовни Жиноят кодексининг 205-моддаси ("Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш") бўйича айбдор деб топган. Жазо муддати манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Юнусобод туман собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовдан ташқари яна бир қатор шахслар устидан суд якунига етиб, тегишли ҳукмлар ўқиб эшиттирилган.

43 яшар Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг 7 сентябрида сармоядорга ер майдони ажратиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаëтган пайти ДХХ тарафидан қўлга олинган эди. Унга нисбатан суд жараёни апрель ойида бошланган.

2019-05-14 00:13:59  |  2120 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация