Тошкентда “арзон” уйдан квартира олиш учун 10 йиллик прописка талаб қилиниши мумкин



 
  Расм манбаси : Uza.uz

Шаҳар ҳокимлиги ишлаб чиққан низом лойиҳасида шундай талаб кўзда тутилган

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

Қарор билан Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, «бу ерда гап Сергелида қурилаётган, халқ тилида «арзон» деб аталадиган ва давлат томонидан қурилган (хусусий эмас) турар жойлар ҳақида кетмоқда».

Низомга кўра, Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиб олиш ҳуқуқига эга талабгорлар тоифасидан бири сифатида Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари кўрсатилган.

Шунингдек, талабгорлар сафига ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар ҳам киритилган.

Муҳокамаларда «Нима учун 10 йил пропискада бўлиши керак, бу муддатни ҳокимиятдагилар қаердан олишди?» дея савол беришмоқда.

Масалан, қуйидаги изоҳга энг кўп овоз берилган:

«Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан доимий рўйхатга қўйилган ходим 3 йилдан кейин номига турар жой расмийлаштириши мумкин. Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардан олиш учун яна 7 йил уйсиз юриши керакми, топган пулини квартирага сарфлаб? Шу «10 йил» сўзини ёзган одам 1 йил уйсиз яшаб кўрганида бу сўзни ёзмаган бўларди».

Лойиҳа муҳокамаси бугун якунланади.

Аввалроқ, пропискани қатъийлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамалар порталидан ўчирилганди.

2019-04-23 16:07:43  |  240 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация