Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда ҳуқуқшунослар тайёрлаш тўхтатилади



 
  Расм манбаси : cspcpa.com

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилмоқда вазирлик телеграм-канали.

Унга кўра, юридик коллежларда ўқишга қабул қилиш вазирлик томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кам таъминланган оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар қабул квоталаридан ташқари вазирлик томонидан махсус ажратилган ўринларда қабул қилинади. Ушбу ўқувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида таҳсил олишади.

Низомга мувофиқ, хорижий фуқароларни юридик коллежга ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда “Юриспруденция”, “Ҳуқуқшунослик”, “Ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқшуноси” йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқувчиларни тайёрлаш тўхтатилади.

Мазкур тартиб 2019 йил 1 апрелдан амалга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, вазирлик тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан – 14 та юридик коллеж ташкил этилган.

2018-10-25 15:47:18  |  279 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация