ПФЛ спорт бўлими ходими пора олаётган вақтида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Al Bawaba

ЎФА хабарига кўра, Р.К. Бухоронинг «Иттифоқ» жамоасига Про-лиганинг «В» лигасида иштирок этиши учун лицензия олиб бериш эвазига 2500 доллар пора сўраган ва пулнинг бир қисмини олаётган чоғида ушланган

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг (ПФЛ) спорт бўлими мутахассиси Р.К. 1500 доллар пора олаётганида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибс қилинган. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, футбол идораси мутахассиси Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Ёшлар иттифоқи «Иттифоқ» жамоасининг Про-лига «В» лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 доллар пора сўраган.

Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказган.

Тадбир натижасида бугун, 18 январь куни Р.К. Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёнида 1 500 АҚШ доллари миқдорда пора олаётган пайтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

2019-01-18 18:21:32  |  1922 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация