Бензин сотиб олиш компенсация тўлови кимларга берилади?



 
  Расм манбаси : Новости Узбекистана

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2018 йил 16 ноябрдан компенсация миқдори 66 минг 700 сўмни ташкил этади.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қуйидаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:

– уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;

– I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– ариза;

– паспорт нусхаси;

– имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

– тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

– автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;

– ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

2018-11-06 15:04:41  |  2107 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Январ 12, 2024  13:44

1.Жуманазар

Афгон уриши катнашчисиман менга бензин пули бериладими

Март 05, 2022  22:09

2.Хасанбой

Бензин учун пул Авгон урушида иштирок этганларга бериладими



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация