Сохта гувоҳномалар билан одамлардан пора олган икки шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Улардан бири ер олиб бериш ваъдаси билан бир неча кишидан 100 минг доллар ундирган бўлса, иккинчиси ДХХга ишга жойлаб қўйиш учун 8 минг доллар пора талаб қилган

Давлат хавфсизлиги хизмати ДХХ ва Мудофаа вазирлигининг сохта ҳужжатлари билан тамагирлик қилиб юрган икки шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Улардан бири, Хива шаҳрида яшовчи 39 ёшли Дилшод Рўзметов бир неча фуқарога ер участкалари ажратиб берилишида ёрдамлашишни ваъда қилиб, улардан жами 100 минг доллардан ортиқ миқдорда пул олган. Фуқароларни ишонтириш учун у ўзини ДХХ ходими деб таништирган.

1955 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган Жабборов Маҳмараим Саломович эса маҳаллий фуқарога ўзини Мудофаа Вазирлигининг махсус операциялар бўлими хизматчиси деб таништириб, уни келгусида Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади ва эвазига 8 минг АҚШ доллари сўрайди. У Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” ошхонасида юқорида қайд этилган 8 минг АҚШ долларидан 4 мингини олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлими ходимининг қалбаки хизмат гувоҳномаси топилди.

Ҳозирда Маҳмараим Жабборов ҳамда Дилшод Рўзметовга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-12-15 20:19:02  |  1674 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация