Самарқандда сайёр касса автомобилидан 60 миллион сўм пул ўғирланди



 
  Расм манбаси : xalqbanki.uz

Жиноятда уч киши гумон қилинмоқда. Улардан иккитаси 30 млн сўм пул билан қўлга олинган, яна бири қидирувда

2019 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Саройқўрғон маҳалласига пенсия ва нафақа учун тарқатилиши керак бўлган 60 миллион сўм пул “Дамас” русумли сайёр касса автомашинасидан ўғирлаб кетилди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг телеграмдаги каналида хабар берилишича, жиноят иши АТ “Халқ банки” Каттақўрғон тумани Пайшанба филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Т.Ж.нинг Каттақўрғон шаҳар ИИБга берган аризаси асосида қўзғатилган.

Аризада қайд этилишича банк ходимлари Х.Ш., И.А., С.Э. ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Б.Ғ.лар сайёр касса автомашинасида “Саройқўрғон”, “Янгиқўрғонча” ва “Мелихўжа” маҳаллаларига пенсия ҳамда нафақа пулларини тарқатиш учун йўлга чиқишган. Автомашинада 3 дона махсус халталарга солинган 116 миллион сўм маблағ бўлган.

Улар Каттақўрғон шаҳар Баҳористон маҳалласи А.Навоий кўчасига келишган вақтда қўриқлаш бўлими ходими Ғ.Б. автомашинадан тушиб қолган, қолганлар ҳам овқатланиш учун шу ерда жойлашган “Лаваш” номли ошхонага киришган.  Овқатланиб бўлгач, Каттақўрғон тумани Саройқўрғон маҳалласи биносига келишган ҳамда 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари ўғирлаб кетилганлигини сезишган.

Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаролар Ф.С., И.Б. ва Т.Ў. содир этганлиги аниқланган.

Фуқаро Ф.С ва И.Б. ушлаган ҳамда ҳар биридан 15 миллион сўмдан пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Ф.С. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Гумон қилинувчи Т.Ў.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

2019-02-20 18:06:13  |  2131 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация