Фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиётига доир қарор лойиҳаси муҳокама қилинди



 
  Расм манбаси : Forex

Бугун бўлиб ўтган Олий суд пленуми мажлисида “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Мазкур қарор янги таҳрирда қабул қилинган Фуқаролик процессуал кодекси нормаларини амалиётда бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Фуқаролик ишини апелляция ва кассация тартибида қайта кўриш – суд процесси иштирокчиларининг суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш ҳуқуқини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.

– Фуқаролик процессуал кодексида апелляция, кассация шикояти ва протести бериш ҳуқуқига эга шахслар ҳамда субъектлар кўрсатилган, – дейди Олий суд расмий вакили Азиз Обидов. – Қонунга мувофиқ, апелляция шикояти суднинг ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида, кассация шикояти эса, у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин. Апелляция, кассация шикояти бериш ва протест келтириш муддати ўтишининг бошланиши, тегишлича ҳал қилув қарори чиқарилган ёки қонуний кучга кирган куннинг эртасидан ҳисобланади.

Пленум қарори лойиҳасида қонунда судларга апелляция, кассация тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгилангани тўғрисида тушунтириш берилган.

Хусусан, суд буйруғи, қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган, шунингдек, иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида, шу жумладан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинланиши муносабати билан чиқарилган биринчи инстанция судининг ажримлари устидан апелляция, кассация тартибида шикоят ёки протест берилмайди.

2018-11-30 12:54:58  |  2227 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Март 22, 2024  15:16

1.Қобул Исаев

12-апрел 2017йил ФИБ Бойсун туман суди Ҳал қилув қарори бекор қилиш учун,, кассация шикояти берсам буладими?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация