Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилган



 
  Расм манбаси : CA-News

Президентга кўра, у порахўрликда айбланмоқда

Cобиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилгани маълум бўлди. Kun.uz хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг бугун очилган 21-ялпи мажлисидаги чиқишида унинг порахўрликда айбланаётганини айтди.

Отабек Муродов кеча, 20 июнь куни лавозимидан бўшатилиб, ўрнига Ниғматилла Йўдошев тайинланган эди.

«Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия тизимига бераман.

Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман», деган президент.

Қайд этиш керакки, бу сўнгги 4 йил давомида тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгариши бўлди. 2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаганди. Абдуллаев 2017 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлаганди. Айни вақтда икки собиқ бош прокурор – Рашид Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга қарши жиноий иш очилган ва уларнинг иккиси ҳам терговда.

2019-06-21 12:01:24  |  1940 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация