Тошкент вилоятининг 507 маҳалласида 9 ой давомида битта ҳам жиноят юз бермади



 
  Расм манбаси : ЎзА

Тошкент вилоятининг 507 та маҳалласида жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жиноят содир этилмаган. Бу вилоят маҳаллаларининг 50 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти кенгаши маълумотига кўра, айни пайтда вилоятда 1 минг 10 та ўзини ўзи бошқариш органи фаолият юритаётган бўлиб, ўтган йилнинг 9 ойида 103 маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят содир этилмаган, деб хабар беради ЎзА. Жорий йил эса ушбу шарафли номга сазовор бўлган маҳаллалар 404 тага кўпайган.

Бу борада Қибрай, Паркент ва Тошкент тумани ҳамда Ангрен шаҳри маҳаллалари етакчилик қилмоқда. Хусусан, жиноят содир этилмаган маҳаллалар Қибрайда 42 тага, Паркентда 30 тага, Тошкент туманида 28 тага ва Ангрен шаҳрида 25 тага ошган.

Маълумотларга кўра, вилоятда жиноят содир этилмаган маҳаллалар сони кўпайишига мос равишда, жиноятчилик ҳам камайган. Хусусан, ўтган йилда вилоят маҳаллаларида қарийб 6 минг 200 та ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик қайд этилган бўлса, жорий йил бу кўрсатгич 31 фоиздан зиёдга қисқарган.

2018-11-17 18:12:27  |  1690 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация