Мадҳияни мазах қилган ва ўқитувчини дўппослаган 14 ўқувчи махсус ҳисобга киритилади



 
  Расм манбаси : Халқ сўзи онлайн

27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 236-сонли умумий ўрта таълим мактабда 11-синф ўқувчилари Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда  ҳурматсизлик қилиб, мадҳияни мазах қилишган, ўқитувчи уларга танбеҳ бериб, тартибга чақирганида эса ҳаммалари бир бўлиб уни дўппослашган эди. Шундан сўнг ўқитувчи жиддий тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

16 ноябрь куни вояга етмаганлар комиссияси томонидан ушбу масала кўриб чиқилиб, жиддий муҳокама қилинди, деб хабар беради Kun.uz.

Комиссия аъзоларидан бирининг сўзларига кўра, кўпчилик 14 ўқувчининг барчасини вояга етмаган болаларга мўлжалланган махсус колонияга жўнатиш таклифини билдирган. Лекин, қонунчиликка кўра, вояга етмаган болаларни дастлаб махсус ҳисобга олмасдан туриб, колонияга жўнатиб бўлмайди.

«Қонунчиликка кўра, бир ҳуқуқбузарлик учун бир чора кўрилади. Бу вазият учун 3 та жазо тури бор бўлиб, шундан биттасини танлаш мумкин эди: ота-онасига жарима қўллаш, махсус ҳисобга олиш ва махсус колонияга жўнатиш. Махсус колонияга жўнатиш учун болалар аввал махсус ҳисобга олинган бўлиши керак эди.

Биз жарима жазосини жуда енгил жазо деб топдик. Шунинг учун, уларга нисбатан махсус ҳисобга олиш жазоси берилди. Улар бундан кейин ички ишлар ходимлари назорати остида бўлишади», дея маълумот берди комиссия аъзоларидан бири «Kun.uz»га.

2018-11-17 17:44:18  |  2126 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация