Хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган эркакка жиноят иши қўзғатилди



 
  Расм манбаси : The GEEK

Тошкентда хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, жиноят иши очилишига Нигора Р. (барча исмлар ўзгартирилган) исмли аёлнинг ички ишлар органларига арз қилиши асос бўлган. Аёлнинг айтишича, ўзаро жанжалдан сўнг эри – 35 ёшли Аҳрор Б. ижтимоий тармоқда хотинининг номидан саҳифа очиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи маълумотлар жойлаган экан.

Айни пайтда Аҳрор Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси («Ҳақорат қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

2018-09-11 17:22:57  |  2050 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация