Пора беришни қандай қилиб тўхтатиш мумкин?



 
  Расм манбаси : tooopen.com

Пора бермоқчи бўлаётганлар қўлга олинаётгани айни ҳақиқат. Бундай ҳолатларни санаб адоғига етиш мушкул бўлиб қолмоқда...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жамиятда халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат муҳитини яратамиз, деб алоҳида қайд этган эди.

Адолат, бу – қонунийлик, бу коррупциясиз ҳаёт ва ҳар бир инсон ўзига юклатилган вазифани виждонан бажаришидир.

Шу кунларда оммавий ахборот воситалари орқали жамиятдаги энг тубан иллатлардан бўлган порахўрликка қарши курашиш жараёни очиқ-ошкора ёритиб борилмоқда.

Айниқса, пора бермоқчи бўлаётганларнинг қўлга тушиб, жиноий жавобгарликка тортилаётгани айримлар учун негадир кулгили туюлаётгани ажабланарли. Ижтимоий тармоқларда бундай воқеаларга нисбатан ишончсизлик билдириш, ошкора кулиш ҳолатлари учрамоқда.

Лекин ҳар бир одам ислоҳотни ўзидан бошлаши керак назаримда. Масалан, «пора бермасам, ишим битмайди», деган фикр ўрнига, «ишим қонуний ҳал бўлмагунча курашаман», «мен пора бермайман»...

Ҳа, пора бермоқчи бўлаётганлар қўлга олинаётгани айни ҳақиқат. Бундай ҳолатларни санаб адоғига етиш мушкул бўлиб қолмоқда. Куни кеча ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Миробод тумани бўлими инспектори М.С.га 500 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланган. Фуқаро Х.А. бу порани қариндоши Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда Х.А. 500 АҚШ долларини департамент ходимига бераётганда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳолатда барчаси аксинча бўлганида жиноят хаспўшланган, коррупция яшаган, энг ёмони, жамият орқага бир қадам ташлаган бўларди. Олдинга қадам ташлаш эса ҳар биримизга, қонунга амал қилишимизга, энг асосийси, пора беришни тўхтатишимизга боғлиқ. Шундай қилсак, пора олувчилар уни қаердан олади? Ҳеч қаердан!

 

Н.Абдураимова,

ЎзАдан олинди.​​

2018-09-21 18:03:28  |  1726 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация