Чақалоғини сотаётганида қўлга тушган аёлга боласи қайтариб берилди



 
  Расм манбаси : Politeka

Аёлнинг ўзи 4 йил шартли муддат олган

Суд чақалоғини сотган навоийлик аёлга тўрт йил озодликни чеклаш жазосини тайинлаган эди.

Jahon.uz нашри хабарига кўра, Кармана тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова аёлни кафилликка олгани муносабати билан, суд болани онасига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилган.

Хабарда билдирилишича, аёл судда “боласини боқа олмаслигини, турмуш ўртоғи ёши катта эканлигини, боласини вояга етказиш учун турмуш ўртоғини умри етмаслигини, болани бир ўзи катта қила олмаслигини, шунинг учун боласини сотишга мажбур бўлганини” айтган.

Кармана туман хотин-қизлар қўмитаси раиси бундан таъсирланган ҳолда, суд аёлга нисбатан қамоқ жазосини қўлламаса, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида уни тўлиқ назорат қилиши, иш билан таъминлаши, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш имкониятини яратиб бериши ҳақида судга кафолат хати тақдим қилган.

“Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сақланаётган 2019 йил 4 март куни туғилган Ғ.М.К. ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг онасига қайтарилди”, дейилада хабарда.

2019-06-11 18:39:19  |  1981 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация