Парламентда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиб-таомили ўзгарди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Масъул қўмита томонидан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш муддати энди қатъий белгиланган – қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан 2 ой

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонунга тузатишлар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.

Парламент қуйи палатасида ваколатлар қайта тақсимланди. Қонунчилик палатаси спикери шахсан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитани белгилайди, унга ва фракцияларга ҳужжатларни топширади, шунингдек фикрлар, таклифлар ва хулосани тақдим этиш учун муддат белгилайди. Илгари бу мажбуриятлар Палата кенгаши ваколатига кирган.

Бундан ташқари, масъул қўмита томонидан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш муддати энди қатъий белгиланган – қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан 2 ой.  Кенгаш энди бошқа (мисол учун, узоқроқ муддат) муддат белгилай олмайди.

Жараёндан палата девони ходимлари орасидан 3 кишидан иборат таркибда тузилган, келиб тушган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказиш, Кенгаш аъзоларини улар ҳақида хабардор қилиш ва ушбу лойиҳаларни бундан кейин кузатиб бориш билан шуғулланган Кенгаш ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи гуруҳ чиқариб ташланади. Тузатишлардан келиб чиқиб у тугатилади деган хулосага келиш мумкин.

Қонун 2019 йил 23 майдан кучга кирди.

2019-05-26 22:03:47  |  1597 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация