​Суд мажлислари Олий суд сайтида онлайн трансляция қилинади



 
  Расм манбаси : UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг янгиланган расмий веб-сайти ишга туширилди. Унда фуқаролар ва юридик шахслар учун янги интерактив хизматлар жорий этилган. Энг муҳими, сайт орқали суд мажлисларининг онлайн трансляцияси жорий этилади. Бу соҳа шаффофлигини таъминлаб, адолат барқарорлигига хизмат қилади, деб хабар беради ЎзА.

Президентимиз ғояси ва ташаббуси билан амалга жорий этилаётган бундай тизим бошқа мамлакатларда ҳали мавжуд эмас.

Суд мажлисларининг онлайн трансляцияси бу – реал вақт режимида Олий суднинг веб-сайти орқали суд мажлисларини бевосита тўғридан-тўғри кузатиш имкониятидир. Мазкур тизим суд мажлисларининг ҳақиқий очиқлигини таъминлаш билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига хизмат қилади.

Суд мажлисларининг онлайн трансляцияси, албатта, фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ва суд иштирокчиларининг розилиги билан амалга оширилади.

Ҳозирда тизим синов тариқасида Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги 12 судга ўрнатилган ва ишга туширилган. Жорий йилнинг охирига қадар яна 22 суд, 2019 йилда эса 100 дан ортиқ судларда онлайн трансляция тизими жорий этилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида янгиланган веб-сайт тақдимотига бағишлаб ўтказилган тадбирда шу каби янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда Олий суд раиси К.Комилов фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилиш орқали уларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлар ташланаётганини таъкидлади.

Президентнинг 2017 йил 30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича Дастурининг амалий ижроси изчиллик билан таъминланмоқда.

Дастур асосида судлар фаолиятига жорий этилган суд фаолияти самарадорлигини оширадиган, суд жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган, суд иштирокчилари учун қатор қулайлик ва имкониятлар яратган интерактив хизматлар яратилмоқда.

www.sud.uz, www.oliysud.uz ва www.supcourt.uz сайтлар замонавий технологияларнинг сўнги ютуқ ва имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилди. Фойдаланувчилар сайт орқали жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судлар ҳақида маълумотларни осон топиши мумкин. Барча маълумотлар ўзбек ва рус тилларида берилади.

Сайтдан суд тизими, ҳал этиладиган низолар, судлар фаолиятига доир статистик маълумотлар, судларга мурожаат қилиш тартиби, мурожаат қилинганда ундириладиган давлат божи ставкалари ва реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам ўрин олган.

Тадбир давомида фуқаролик ишлари бўйича судларнинг интерактив хизматлари тақдимотига ҳам ўрин берилди. Маълумки, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими фуқароларга бир қатор қулайликлар яратиш билан бирга соҳа фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Эндиликда ушбу тизим орқали фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон мурожаат қилиш билан бирга, суд мажлисларининг жадвали, суд мажлисининг куни ва вақти ҳақида электрон хабардор бўлиш, барча суд қарорлари билан танишиш имконияти яратилди.

Сайтдан ўрин олган “Фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш намуналари” дунёнинг ҳеч бир суд тизимида мавжуд эмас. Айни пайтда сайтга фуқаролик ишлари бўйича даъво аризалари, илтимоснома ва аризалар, шунингдек, шикоятларнинг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жами 500 га яқин намуналари жойлаштирилган. Бу фуқароларнинг судларга мурожаат қилишида қулайлик яратиши шубҳасиздир.

Тадбирда иқтисодий судлар фаолиятига жорий этилган янги интерактив хизматлар тақдимоти ҳам ўтказилди. Эндиликда иқтисодий судларга электрон мурожаатлар юбориш, суд ҳужжатларини электрон олиш билан бирга мамлакатда фаолият кўрсатаётган барча иқтисодий судларнинг суд мажлислари жадвали билан танишиш, давлат божлари миқдорини электрон ҳисоблаш, судларга мурожаат қилишда ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги даъво аризаларнинг намуналаридан фойдаланиш мумкин.

Марказлаштирилган электрон маълумотлар базаси яратилди. Тизим орқали ижро варақалари электрон шаклда юборилади ва суд ишлари судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимланади.

Тадбирда иштирок этган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон давлатларининг элчилари, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларининг элчихоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари янгиланган веб-сайт ва ундаги янги имкониятларга юқори баҳо берди.

2018-09-25 18:04:42  |  5602 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

8 изоҳлар

Октябрь 23, 2023  08:31

1.Тухтаев Эркин Аслонович

Олий суднинг Жиноят ишлари буйича

Август 20, 2022  11:08

2.Савитов Жамшид Сафарович

Ассалому алекум хурматли Олий суд райслари илтимос нома мен Савитов Ж.С 15.08.2022 йили Юнусобод тумани Жинойят ишлари судига чакиртирилдим ва мени мудатимдан олдин жазодан озот килишлари керак еди Шомахмудов Аббосхон Абзалович судия мени адолат булмади илтимос сабабини билип бершингизни сурайман хайот кечиргим келмайди нохакликтан узим тухмат билан камалганман

Жиноят ишлари буйича Боёвут туман суди томонидан 1 йил мансабдорлик ишларида ишламаслик ва 2.5 ой давлат фойдасига 20% ахлок тузатиш ишлари тайинланди.Гулистон шахар апелация судида ушбу жиноий иш кайта куриб чикилди лекин суд хукми узгаришсиз колдирилди.Боёвут туман прократурасидаги дастлабки тергов (2 йил давомида) суд терговида хам асосиз текширувлар(5 маротоба утказилган)утказилган бу суд жараёнида хам исботини топмади.Ховос туман суди томонидан кайта текшириш утказилганда хужжатлар йуклиги сабаб килиб текшириш Боёвут почта алока булими бошлиги Б.Шерназаров томонидан берилган маълумоти оркали текшириш утказилмади.(аслида хамма хужжатлар текширишда булган)Тергов жараёнида хамма хужжатлар булган.Текширувчилар томонидан ушбу жиноятлар аслида ким томонидан содир этилганлиги аник булсада лекин терговдв 83 модда кулланиб жавобгарликдан озод килинган.Мен рахбарлик давримда бир неча бор ушбу жиноятларни олди олиш буйича Сирдарё почта мансабдор шахсларга хат берганман узимни оклаш учун хамма асослар тергов жараёнида кайта текшириш ва суд терговларига берилган.Жиноятни очиш ва узимни оклаш учун берган асослар эътиборга олинмади.Суд тергови ва прократурадаги дастлабки терговда хам хеч кандай жиноятга алокадор асослар уз исботини топмаган.Ушбу жиноят ишиида айбсиз ходимлар ва ушбу сохада ишламаган ходимлар жавобгарликга тортилган.Асл айбдор шахслар хозирги кунда жазосиз.Олий суддан ушбу жиноят ишини кайта куриб чикишингизни сурайман.

Президентимиз 2020 йил 3 апрелдан 2020йил 1 октябрда Кадар кредит туловлари карантин сабабли тухтатилсин ва кредит карздорлиги учун гаровга куйилган мулк тортилмасин деб фармон укиган Эди биз шу асосда кредит туловини амалга оширмадик аммо банк ходимлари 3 ойдан сунг бизга хам хабар бермай судга даьво Билан мурожааат килиб гаровга куйилган мулкни олиб куйишди банк ходимлари президентимизнинг чикарган фармонини менсимай иш тутсада суд инобатга олмади банк ходимлари президентимизнинг чикарган фармонини менсимай иш олиб борганлиги учун каерга мурожааат килсам булади

Июль 14, 2021  16:13

5.Muqaddas

Men xorazm viloyatida yashayman ajrimga ariza tapshirganman mudat berdi tamom boldi lekin sudya ajratmayapti 2tomani olib xan kelmadi rasiyada yurubdi davlat faqat pulni olsa boldimi nega qonun yoq quri kursida otirgan bilan nima fayda beruniy sudi xech nima qilmadi biza 2yildan beri yashamaymiz yashashni umuman iloji yoq shu xaqda sudga murojat qildim etibor bermadi

Январ 20, 2021  12:10

6.ТАҲРИРИЯТ

Ҳурматли Бобоев Шовкат ака ! Мазкур масалада Сиз жавобгар шахс қайси ҳудудда жойлашган бўлса, ўша ҳудуддаги туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Январ 18, 2021  12:38

7.Бобоев Шавкат

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Олий Судига Илтимоснома Самарканд вилояти Каттакургон тумани Омонбой Мфйга Янок кишлогида яшовчи фукаро 1 гурух ногирон <Осиё Кургон> фирмами рахбар Бобоев Шавкат Инатович тугилганман йиллим 1970 йил 21 яанвар Узбекистон Республикаси Олий судидан шуни илтимос киламанки мен рахбарлик киладиган корхонага 2019 йил охирги 2020 йил бошларида узаро шартнома асосида Каттакургон шахар суди олдида ишлайдиго наторус Элёр дега метал конструкция ясаб беришимни сураган эди. "Маблагни" вактида килиб бермаганлиги хамда коронавирусга чалиниб колганим учун метал конструкция ясашни муддатидан кечга колди. Хозирги кунда бундан ташкари техника харажат лари ва келишилган Маблагни беришдан бош тортаяпти. Кредит ва соликларни, ишчилар маошини уз вактида тулаб беролмаяпман 1 гурух ногирон ни хакини ейиш яхшими. Адолат баркарорлигини, конун устуворлигини конуний йул билан таьминлаб беришларини сурайман тел 994469556 хурмат билан Бобоев Шавкат Инатович

Октябрь 09, 2019  17:14

8.Абдуллаев Азиз Равшанович

Ассаому алайкум мен фукаро Абдуллаев Азиз Бухоро вилоят Гиждувон тумани ф хужаев 203 уйда истикомат киламан менга тегишли дехкон бозор худудида 60кв метр жойлашкан 161сонли магазин бор эди магазиним кираверишга эди бузиб ташлашди бузилмасдан олдин тошкент шахрида летсензиялик ташкилотга бахолатиб койгандим 216милионга кокимга борсам бахолатганинг утмайди узимиз бахолаб берамиз деб 40 50 милионга бахолаепти мен хозирги кунда магазиним йук махсадим 216милион кампетсассияни олиб беришингизни сурайман



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация