Журналист Турсунали Акбаровга қарши даъво иши даъвогар хоҳиши билан тўхтатилди



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Даъвогарнинг адвокати “ишни кўрмасдан қолдириш” тўғрисида судга ариза берган

Бугун, 21 январь куни Миробод туманлараро судида “Xabar.uz” ахборот-таҳлилий портали ва қўшимча жавобгар журналист Турсунали Акбаровга нисбатан шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш, маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиши керак эди.

Бироқ суд мажлиси ўтказилмаган.

“Xabar.uz” нашрининг маълум қилишича, даъвогар А.Гайбназаровнинг ишончли вакили ва адвокати Отабек Аблақулов Миробод туманлараро судига жавобгар томондан аввалроқ келиб, мазкур фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза ташлаб кетган.

Шу тариқа “Xabar.uz” ахборот-таҳлилий портали ва журналист Турсунали Акбаровга нисбатан очилган фуқаролик даъвоси “ёпилди”.

Яна бир карра эслатиб ўтамиз, даъво очилишига Турсунали Акбаровнинг ўтган йилнинг июнь ойида “Xabar.uz” сайтида эълон қилинган «Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!..» номли фельетони сабаб бўлган эди. Даъвогар Азамат Гайбназаров фельетонда ўзининг шаъни, қадр-қиммати камситилган деб ҳисоблаб, раддия бериш ва маънавий зарар учун 50 (эллик) миллион сўм ундиришни талаб қилган.

2019-01-21 20:57:37  |  2339 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация