Адвокатлар палатаси олти мамлакатнинг адвокатлар уюшмалари билан меморандум имзолади



 
  Расм манбаси : Алим Эрназаров. "Advokat" журнали

Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан анжуманга ташриф буюрган 6 мамлакатнинг адвокатлик уюшмалари ҳамда Халқаро адвокатлар иттифоқи (ҳамдўстлиги) ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга:

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси номидан – Палата раиси Алим Эрназаров;

Озарбойжон Республикаси Адвокатлар ҳайъати номидан – Ҳайъат раиси Анор Багиров;

Беларусь Республикаси Адвокатлар ҳайъати номидан – Ҳайъат раиси Виктор Чайчиц;

Россия Федерацияси Федерал адвокатлар палатаси номидан – Палата президенти Юрий Пилипенко;

Халқаро адвокатлар иттифоқи (ҳамдўстлиги) номидан – Иттифоқ вице-президенти Сергей Бородин;

Хитой адвокатлар ассоциацияси номидан – Синцзянь адвокатлар ассоциацияси раиси Цин Шанг;

Америка адвокатлар ассоциацияси номидан – Ассоциация ижрочи директори Альберто Мора;

Туркия адвокатлар ҳайъатлари иттифоқи номидан – Иттифоқ вакили Кюршат Каражабей имзо чекдилар.

2019-04-26 17:36:59  |  282 |   0  | 

4 изоҳлар

Апрел 27, 2019  16:59

1.Админ

Ҳурматли В.М. Меморандумлар ҳақида батафсил маълумот ҳозирча бизда ҳам йўқ. Кейинроқ Палата орқали мавзуни кенгроқ ўрганамиз, худо хоҳласа. Палатанинг ўз сайтида ҳам бу ҳақда кам маълумот мавжуд: "Кроме того, 26 апреля 2019 года были подписаны меморандумы и соглашения с Китаем, Турцией, Россией, Белоруссией и Азербайджаном о налаживании сотрудничества с Палатой адвокатов Республики Узбекистан, международными организациями и адвокатскими учреждениями зарубежных стран. Эти меморандумы были направлены на развитие адвокатуры, усиление роли юристов в области право применения, нормотворческой деятельности, подготовке методических рекомендаций и обмене правовой информацией, представляющей взаимный интерес." Ҳаволаси: https://paruz.uz/index.php/ru/component/k2/item/363-tashkent-law-spring-mezhdunarodnyj-yuridicheskij-forum

Апрел 27, 2019  08:54

2.B.M.

Хурматли канал ходимлари, Хамкорлик меморандуми мазмуни хакида кискача тухталиб утинг илтимос, бу адвокатларга нима беради, давлат микесидаги контракт сингарими, шу сабаб уша давлатларда адвокатларимиз кандайдир харакатларни амалга ошира оладими еки канака?

Апрел 27, 2019  01:19

3.Адвокат Ахмедов Хамидулла

Умуман олганда хар бир давлатнинг тажрибаси кизикарли. Масалан, Американинг тарафларнинг тортишувчанлиги ва прецедент хукуки. Лекин бир саволга жавоб топа олмадим: оддий фукаро миллий конунчиликда адолат топа олмаса, унда халкаро судга мурожаат килиш тартиби кандай?

Апрел 27, 2019  01:15

4.Адвокат Ахмедов Хамидулла

Менга Туркия адвокатлар хайъатлари иттифоки билан ишлаш жуда кизикарлига ухшаб куринмокда, Ахир у ерда деярли учта китьа, яьни Осие, Европа ва Африка китьалари тажрибаси жамланган.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация