Коллеж директори ишга кирмоқчи бўлган ўқитувчидан 150 доллар пора талаб қилди



 
  Расм манбаси : ИИВ

Бухоро вилояти Ромитан қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Н.Ж. ўқитувчини ишга қабул қилиш эвазига пора олаётган пайтда Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Turon24га вилоят ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Уч ойдан буён директор вазифасини бажариб келаётган Н.Ж. 1989 йилда туғилган фуқаро У.Ҳ.дан унинг турмуш ўртоғи Г.Ҳ.ни мазкур коллежга ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиш учун 150 АҚШ доллари талаб қилади. Узоқ вақтдан буён иш излаб юрган Г.Ҳ. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришга мажбур бўлади.

Кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ доллари билан 29 сентябрь куни жиноят устида қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

2018-10-02 20:15:52  |  1863 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация