Навоийда қилмишидан пушаймон 47 нафар маҳкум озодликка чиқарилди



 
  Расм манбаси : Ведомости

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли мурожаатларини ўрганиб чиқиш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи 14-15 ноябрь кунлари Навоий вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар чоғида жазони ижро етиш муассасаларида бўлиб, инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо муддатини ўташ даврида тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин дилдан пушаймон 47 нафар маҳкумни жазони ижро этиш муассасасидан озод этди.

Шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган 20 нафар шахсни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш ҳақидаги тақдимномалар қаноатлантирилди, деб ёзади ЎзА.

– Ишчи гуруҳ кўмаги билан жиноят ишлари бўйича судларда жами 27 нафар шахсга нисбатан 17 та жиноят иши кўрилиб, уларнинг 20 нафарига нисбатан 10 та жиноят иши тамомланди, – дейди Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари, лейтенант Ўктам Усмонов. – Шунингдек, 7 нафар шахсга нисбатан жиноят иши тарафларнинг ярашуви асосида ҳаракатдан тугатилди. 5 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинди. Бундан ташқари, судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғига алмаштириш билан боғлиқ 91 материал кўриб тамомланди.

Икки кун мобайнида вилоят ва туман Халқ қабулхоналарига жами 78 нафар фуқаро мурожаат қилган. Шундан 15 нафар фуқаронинг мурожаати ва шикояти қабул қилинди, 63 нафар фуқарога тегишли судларга мурожаат этиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилди. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судларида жами 96 та фуқаролик иши кўрилди. Унинг 17 таси никоҳдан ажратиш ишлари бўлиб, 4 та оилани яраштиришга эришилди. Шунингдек, вилоят маъмурий судларида жами 163 шахсга нисбатан 126 та маъмурий иш сайёр суд мажлисларида кўрилди ва 56 шахс огоҳлантирилиб, маъмурий ишлар ҳаракатдан тўхтатилди.

Вилоят иқтисодий судларида ҳам икки кун давомида 62 та иқтисодий иш сайёр суд мажлисларида кўрилди.

2018-11-16 20:35:12  |  832 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация