Суд-тиббий экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилади



 
  Расм манбаси : sites.google.com

Суд-тиббий экспертиза муассасасида бир ҳолат бўйича фақат бир марта комиссион ва қайта экспертиза ўтказилиши мумкин бўлади. Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий марказида тўртинчи инстанциядаги мураккаб суд-тиббий экспертизалар ўтказилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилади.

Хусусан, йўриқноманинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Суд тиббий экспертиза муассасасида бир ҳолат юзасидан фақат бир маротаба комиссион ва қайта экспертиза текширувлари ўтказилади. Бир ҳолат бўйича шу суд тиббий экспертиза муассасасида бир неча бор такрорий комиссион ва қайта суд тиббий экспертизалар ўтказилиши мумкин эмас.

Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий марказида тўртинчи инстанциядаги мураккаб суд-тиббий экспертизалар ўтказилади.

Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий марказида суд тиббий экспертиза текшируви, камида унинг икки ҳудудий филиалида барча суд тиббий экспертиза текшируви босқичларидан ўтказилганидан сўнг ўтказилади. Истисно тариқасида кечиктириб бўлмайдиган ўта оғир жиноятларга шубҳа бўлганда иккинчи ёки учинчи инстанциядаги мураккаб суд тиббий экспертизалар ҳам ушбу муассаса томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин”.

2019-01-21 15:46:46  |  1111 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация