Журналист Турсунали Акбаровни судга беришгани рост!



 
  Расм манбаси : 

Хабарларга қараганда, таниқли журналист, ҳуқуқий мавзудаги кўплаб танқидий-таҳлилий мақолалар муаллифи Турсунали Акбаровга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига даъво аризаси тушган.

“Ҳа, менга нисбатан фуқаролик судига даъво киритилгани рост”, — дейди Т.Акбаровнинг ўзи ҳам бу хабарни тасдиқлаб. Унинг айтишича,  даъво аризаси ўтган йилнинг июнь ойида “Xabar.uz” сайтида эълон қилинган “Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!..” сарлавҳали фельетони юзасидан берилган. Ушбу мақолада фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида (суд раиси М.Имомов) қарз ундириш билан боғлиқ даъво-аризасининг кўриб чиқилиши жараёнидаги айрим ҳолатлар танқид остига олинган эди. Мазкур судда  даъвогар сифатида қатнашган фуқаро ушбу фельетонда ўзининг шаън ва қадр-қимматига дахл қилинган деб ҳисоблагани боис журналист устидан судга мурожаат қилган.

Мазкур фуқаролик иши  юзасидан дастлабки суд мажлиси 2019 йилнинг 10 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Advokat” журнали таҳририяти ушбу суд мажлисида иштирок этишни ва видеотасвирга туширишни кўзда тутмоқда.

2019-01-08 18:58:22  |  4648 |   0  | 

2 изоҳлар

Январ 08, 2019  22:32

1.Таҳририят

Соат 11.00 дейилган ҳозирча

Январ 08, 2019  22:30

2.Шарифа

Ҳа қатнашиш керак журналистлар, неччида экан?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация