Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик 15 суткагача қамоқ билан жазоланиши мумкин



 
  Расм манбаси : Save Animals

МЖтКнинг 111-моддасига иккинчи қисм – оғирлаштирувчи ҳолатлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси президенти 2019 йил 28 май куни имзолаган 543-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) янги таҳрирда қабул қилинди.

Биринчидан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш – энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда (илгари ½ қисмидан 2 бараваригача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Иккинчидан, ушбу моддага икки қисм – оғирлаштирувчи ҳолатлар киритилди. Яъни, айни ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран ёхуд вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

2019-05-29 19:20:32  |  400 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация