Олий суд раиси: Қонунийлик ва холисликни таъминлашда бўшлиқлар мавжуд



 
  Расм манбаси : Газета.uz

​Суд амалиёти ва қонун ҳужжатларининг таҳлили, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари ишларни кўришда қонунийлик ва холисликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи бир қатор бўшлиқлар мавжуд эканини кўрсатган. Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлисида маъруза қилган Олий суд раиси Козимжон Комилов шу ҳақда фикр билдирди.  

Олий суд раисининг сўзларига кўра, Президентнинг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган, оқибатда фуқароларнинг ҳақли норозилигига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда судга бўлган ишончнинг пасайишига олиб келаётган омилларни бартараф этишда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур фармон билан суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотларни тубдан кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ҳозирда судлар томонидан қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилгач, суд процесси иштирокчиларига уни тушунтириш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини судлар фаолияти тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш йўлга қўйилди.

Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш амалиёти, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан эса, суд ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти шарҳлари ҳар чоракда эълон қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Олий суднинг расмий веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилади.

2018-11-30 12:17:16  |  1802 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация