Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш қандай ҳолларда рад этилади?



 
  Расм манбаси : nuqtainazar.uz

Ҳукумат қарори билан Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматни кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида хабарига кўра, мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали марказ биносида жойлашган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказида ўзи келган ҳолда амалга оширилади ҳамда марказ ходими томонидан электрон шаклда сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома;

ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Давлат хизмати учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (30 409 сўм) герб йиғими ундирилади.

Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловни тўламаслик.

Марказ ходими томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб 2 соатда тегишли ФҲДЁ бўлинмаларига тақдим этилади.

ФҲДЁ бўлинмалари ҳужжатларни олганидан сўнг 2 иш кунида болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиради ва 1 соатда Давлат хизматлари марказига юборади.

2019-02-18 12:00:03  |  2128 |   0  | 

2 изоҳлар

Сентябрь 23, 2022  01:12

1.Мадина

Тугилганлик гувохномада хато кетган шуни тугилаш иложи борми

Сентябрь 23, 2022  01:11

2.Мадина

Тугилганлик гувохномада зато кетган шуни тугилал иложи борми



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация