Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби соддалаштирилди



 
  Расм манбаси : byfin.by

Бу жараёнда фуқароларни асоссиз харажатларга мажбур этувчи маъмурий чекловлар бекор қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ёки устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссиялар тугатилди;

давлат рўйхатидан ўтказилганидан бир йилда устав фонди шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорларни тугатиш тартиби бекор қилинди;

тадбиркорларни тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар қисқартирилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди;

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;

тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;

текшириш учун корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади;

корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати 6 ойдан ошмаслиги керак (амалдаги қонунчиликка мувофиқ бу муддат 9 ой);

тадбиркорлик субъектлари – жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчидан тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди.

2019-06-09 18:41:08  |  2084 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация