Қўқонда собиқ ички ишлар ходими бошқарган жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Қуролли босқинчилик, талончилик, ўғрилик каби жиноятлар учун гуруҳ раҳбари – собиқ милиционер ва унинг профилактика инспектори бўлиб ишлаётган жияни 11 йилга “кесилди”

Қўқон шаҳрида ўзгаларнинг мулкини босқинчилик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилган жиноий гуруҳга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Гуруҳга бошчилик қилган собиқ ички ишлар ходими М.Олимов ҳамда унинг жияни, профилактика инспектори лавозимида ишлаб келаётган Ж.Олимовлар ҳар бири 11 йилдан панжара ортига жўнатилди. Гуруҳнинг яна икки аъзоси аҳм қилмишига яраша жазо олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Мадамин Олимов (исми фамилияси ўзгартирилган) 2014 йилда ички ишлар идорасидан бўшатилганидан сўнг моддий бойлик орттириш мақсадида жиноий гуруҳ ташкил этиб, унга раҳбарлик қилиб келган ва туғишган укаси, Учкўприк туманида профилактика инспектори вазифасида ишлаб келаётган Ж.Олимовни жалб этган ва А.Бакиматов, К.Аҳмедов каби шахслар билан биргаликда уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ҳамда қурол билан ҳужум қилиб, босқинчилик каби бир қатор жиноятларни содир этган.

Гуруҳ 2017 йил сентябрь ойида Д.Любимов исмли фуқаронинг уйидан 5 минг 800 доллар пулини ўғирлаган ва ўзаро тақсимлаб, сарфлаб юборади.

Бундан ташқари, улар 2018 йил 11 январь куни юзларига ниқоб таққан ҳолда фуқаро С.Холматовнинг Қўқон шаҳар Парпашабоф кўчасидаги уйига бостириб кирган ва хонадонда бўлган кекса ёшли Д.Мирсадиқовага ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ва ўлдириш билан қўрқитиб, ундан пул ва тилла тақинчоқларни беришни талаб қилишган ва пировардида 14 миллион 450 минг сўмлик мулкларни босқинчилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур жиноий гуруҳ қилмишлари олиб борилган суриштирув-тергов ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилоят бўлимининг ходимлари томонидан фош этилди, дейилади хабарда.

2019-02-04 14:41:44  |  2000 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация