Янги Фуқаролик кодекси юзасидан таклифларингиз борми?



 
  Расм манбаси : ru.dreamstime.com

Ҳурматли адвокатлар, Кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқишда сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг!

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлаш ишлари бошланганини хабар қилди. Эслатиб ўтамиз, бу вазифа Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сон фармойиши ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги амалдаги Фуқаролик кодексини такомиллаштиришга доир таклифларни қабул қилмоқда. Жамиятимизнинг ҳуқуқий амалиёт бўйича энг илғор қатлами бўлмиш адвокатларимизни бу жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз. Мурожаат учун электрон почта манзиллари:

azam.madaminov@adliya.uz

n.usmanov@adliya.uz

aamdamov@adliya.uz.

P.S. Адлия вазирлиги юборилган таклиф ва бошқа хатларга жавоб бериш, юборувчиларни қандайдир шаклда рағбатлантириш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди.

2019-05-01 15:12:58  |  2363 |   0  | 

3 изоҳлар

Май 04, 2020  13:01

1.Фарход

Янги Фуқаролик кодекси юзасидан таклифим, хадянинг бекор килиш асослари янгидан мазмунан куриб чикилмаса, бугунги кунгача фирибгарлар учун бир манба ҳисобланиб келмокда.

Декабрь 15, 2019  14:58

2.Элбек

мен.14.05.1992.йил куни Фурқат тумани Чиркай ҚФЙ да туғилган Фуқаро Ортиқов Элбек Ойбек ўғлидан. яқин қариндошлар ғаразли маҳсадларда рухий шифохонага жойлаб уй-жойини ўзлаштиришини олдини олиш хамда жабирланувчи шахс суд орқали ўзи ёки химоячиси орқали химояланиши мумкинми.

90-йиллар охирида Фуқаролик Кодексини янги лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қонунчилик комиссияси аъзоси, устозим Шамиль Мударрисович Асьянов кўп чет мамлакатларга бориб (Ирландия, Германия, Австрия, Швеция ваҳ.к.) уларни тажрибасини ўрганиб келиб, ''Усмонхон Фуқаролик Кодексини шундай лойиҳасини тайёрладик-ки, агар у қабул қилинса 20 йил олдинга кетган бўламиз''-деган эдилар. Орадан бир оз вақт ўтгач янги фуқаролик кодекси қабул қилинганини эшитиб, устозим олдиларига борганимда... ''Э..э...э қўй ярамни янгилама....шунча йиллик меҳнатни ҳосиласи ақалли таклифларимизни 15% ҳам ўтгани йўқ...''-деган эдилар. Гапни индаллоси шуки, Фуқаролик Кодексига ўзгаришларни ана шундай Ш.М.Асьянов каби олимлардан олиш керак.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация