Ўзганинг 45 минг долларини "еб кетган" фирибгар ушланди



 
  Расм манбаси : Ladaonline

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Д. фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ўзининг "Telegram"даги саҳифасида хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2018 йил 5 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи Ж.Д. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани 4-ТТЗ даҳасида яшовчи М.С.га биргаликда автомашина олди-сотдиси билан шуғулланишини айтиб, ундан 45300 АҚШ долларини олган. Шундан сўнг берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

2018-10-15 12:19:37  |  290 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация