Жиззахда 11 млрд сўмлик ғалла талон-тарож қилинганлиги аниқланди



 
  Расм манбаси : AgroBook

Қарийб 6 минг тонналик камомад юзасидан омбор мудири ва бошқа мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан Зарбдор туманидаги «Б.Б.» АЖдаги буғдойнинг кирим-чиқим ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлари ўрганилганида, жами 5 млн. 801 минг 752 кг (қиймати 11 млрд. 359 млн. 830 минг 416 сўмлик) оқланмайдиган буғдой камомади мавжудлиги аниқланди, деб ёзади «Xabar.uz».

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекция томонидан жамият омбор мудири А.Б. ва бошқа мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.

Гумондорлар жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.

2019-01-11 19:37:32  |  2175 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация